Замонавий мутахассис бир вақтнинг ўзида дизайнер, конструктор, технолог ва ўз маҳсулотини муваффақиятли сотувчи каби вазифаларни бажариши керак. Юқоридаги масалалар фақатгина малакали мутахассислар орқали амалга оширилади. Битирув малака ишининг мақсади аёллар туфлисини янги турларини яратиш ва замонавий жиҳозларда тикиш технологиясидан фойдаланишдан иборатдир. Ишнинг вазифаси жаҳон талабларига жавоб бера оладиган энг янги замонавий, модабоп аёллар туфлисини конструкциясини қуриш ва технологик жараёнларини ишлаб чиқиб, пойабзал корхоналарига тадбиқ этишдир.