Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда пахта етиштириш, уни дастлабки қайта ишлаш, жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилади. Сифатли пахта махсулоти ишлаб чиқариш орқали ўзбек пахтасининг жаҳон бозоридаги харидорлигини ошириш давлат аҳамиятидаги асосий устивор вазифалардан бири қилиб белгиланади. Ўтказилаётган ислохотларнинг асосий йўналишлари этиб, пахтачилик соҳасида, шу жумладан пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида янги техника ва технологияларини жорий этиш, толани чиқишини юқори бўлишини таъминлаш, сифатини яхшилаш ҳамда махсулот таннархини камайтириш асосий мақсад қилиб белгиланган.