Ўзбек тилида илк бор чоп этилаётган ушбу ўқув қўлланмада боғларда, токзорларда
учрайдиган уруғли, данакли, ёнғоқмевали дарахтлар, цитрус ва резавор мевали буталар
ҳамда ток касалликларининг ташқи белгилари, уларнинг кенг тарқалиши ва
ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар, ҳосилга таъсири, қўзғатувчиларнинг ташхислари,
уларнинг ўсимликларда ривожланиш цикллари ҳамда касалликларга қарши кураш
чоралари баён этилган.