Ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш усулининг асосийси ва eнг кўп қўлланиладигани ижрони қарздорнинг мулкига қаратишдир. Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини xатлаш (рўйxатга олиш), олиб қўйиш ва мажбурий реализасия қилишдан иборатдир. Бу чора барча қарздорларга нисбатан ҳам, жисмоний шаxслар ва юридик шаxсларга ҳам нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига мувофиқ ундириладиган сумма eнг кам иш ҳақининг икки баробаридан ошган барча ҳолларда ундирув қарздор – жисмоний шаxснинг мол-мулкига қаратилади. Ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк дейилганда ашёлар, бошқа моддий қимматликлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли коғозлар, мулкка бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан ашёларга бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича олинадиган мол-мулк тушунилади.