Клиник белгилар. Клиник жиҳатдан яра ва оқмалар ҳосил бўлиши аҳамиятга эга. Оқма йўллари тўғри бўлмай, мускул қаватларини айланиб ўтади ва қон томирлар ҳамда нервлар бўйлаб жойлашади. Эски оқмаларда оғриқ сезилмайди, аммо умуртка ўсимтасининг некрозида (йирингли остит, остеомиелит) оғриқ кучли бўлади. Оқмалардан чиққан суюқлиқ кўп миқдорда, суюқ ва қон аралаш (ўсимталар парчаланишида), бўйин усти пайи некрозида – қуюқроқ ва сарғиш рангда, бурсанинг йирингли яллиғланишда эса шилимшиқ – йирингли бўлади.