Ижро иши юритишда муддатлар дейилганда, суд ижрочиси ва ижро иши юритишнинг бошқа иштирокчиларининг ижро иши юритилиши муносабати билан зарур бўлган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш керак бўлган вақт оралиғи тушунилади. Қонунда белгиланган муддатлардан илғари ҳам, бу муддатлар утганидан кейин ҳам ижро ҳаракатларини амалга ошириш мумкин eмас, муддатлар тикланиши бундан мустасно. Ижро ҳужжати белгиланган муддатда ижрога топширилмаса, ундирувчи уни мажбурий ижро тартиб-тамоийлларидан фойдаланган ҳолда ижро eтилишига eришиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Ижрога топшириш муддати ўтказиб юборилган ижро ҳужжатини суд ижрочиси иш юритиш учун қабул қилмасдан, бу ҳақда тегишли қарор чиқаради.