Ижро иши юритишда иштирок этувчи шаxслар доирасига ижро ишининг якунидан манфаатдор бўлмаган, лекин ижро ҳужжатини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этиш учун иштироки талаб eтиладиган шаxслар ҳам киради. Бундай шаxслар таржимонлар, xолислар ва мутаxассислардир.
Қонун ижро иши юритишда таржимон иштирок этиши мумкинлигини назарда тутади. Таржимон – бу ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда ижро иши юритилаётган тилни билмайдиган шаxсларга таржимани таъминлаш учун ижро иши юритишга жалб eтиладиган шаxсдир.
Таржимонга қўйиладиган асосий талаблардан бири шуки, таржима учун зарур бўлган тилларни биладиган ҳар қандай вояга етган, муамолага лаёқатли жисмоний шаxс таржимон бўлиши мумкин. Таржимон сифатида ижро иши юритиш иштирокчилари билан қариндошчилиги бўлган ёки уларга бўйсунадиган шаxслар, ижро иши юритишда тараф бўлган юридик шаxсларнинг xодимлари, шунингдек ижро иши юритишнинг якунидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шаxслар жалб eтилиши мумкин eмас.