"Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у борлиқ муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Борлиқ муаммоси фалсафадаги ҳар қайси дунёқараш ва методологик муаммоларнинг асоси хисобланади.
Дунёнинг мавжудлиги, яъни борлиги тўғрисида бахс юритган файласуфлар бу масалага турлича ёндошганлар: уларнинг баъзилари, дунё аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам мавжуд, бундан кейин ҳам мавжуд бўлади дейишса; бошқалари, дунё аввал мавжуд бўлмаган, илк борлиқ бу оламдаги барча нарса ва ходисаларни яратунчи Худодир.
Илк борлиқ, яъни биринчи мавжуд-Тангри Оллоҳ барча мавжудод борлиғининг биринчи сабабидир дейилади.
"