Монографияда пахта тозалаш корхоналарида чигитларни тозалаш ва саралаш қурилмаларининг асосий ишчи ораганларини такомиллаштириш орқали самарадорликни ошириш йўллари назарий ва амалий тадқиқотлар орқали ёритилган. Шунингдек, пахта чигитларига ишлов бериш техника ва технологиясини такомиллаштиришда корхонанинг электр энергияси сарфини камайтириш, тола ва чигит шикастланишини олдини олиш йўллари ҳамда жинлаш жараёнидан чиққан чигитлар таркибидаги ҳар бир фракцияни эътиборга олган ҳолда ўтказилган тадқиқотлар баён қилинган. Таклиф қилинган айрим илмий тадқиқотлар натижалари амалиётган татбиқ этилган.