Интернет исталган компьютер эгасига чекланмаган ахборот ресурсларидан фойдаланишга имконият очиб бериш орқали жадаллик билан ривожланмоқда. Юқоридагилар билан бир қаторда, бугунги ишбилармонлар оламида шундай ҳолатлар кузатилиши мумкинки, бунда корпоратив тармоқдан фойдалана олиш, исталган вақтда жуда муҳим ҳолатга айланиши мумкин. Корхона ва ташкилотлар турли географик ҳудудларда жойлашган ишчи кучларидан фойдаланиш имконини берувчи технологияларни қўллашга ҳаракат қилмоқда.