Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари ёшларни комил инсон, баркамол шахс сифатида тайёрлаш, миллий таьлим-тарбия мазмунини янада такомиллаштириш, малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда педагогик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш борасидаги тажрибаларни ўрганиш орқали педагогик тизим самарадорлигини ошириш муҳим ижтимоий масалалардан бири эканлигини кўрсатмоқда. Таълим-тарбия тизимини тубдан янгилаш ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишнинг асосий шарти бўлиши лозимлигига эътибор қаратар экан, Республика Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди: “Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.