Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги равнақ топиб, барча соҳаларда юксак ишлар амалга ошириб келинаётган шу кунларда таълим соҳасида ҳам уни ислоҳ қилиш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари ёшларни комил инсон, баркамол шахс сифатида тайёрлаш, миллий таьлим-тарбия мазмунини янада такомиллаштириш, малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда педагогик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш борасидаги тажрибаларни ўрганиш орқали педагогик тизим самарадорлигини ошириш муҳим ижтимоий масалалардан бири эканлигини кўрсатмоқда. Таълим-тарбия тизимини тубдан янгилаш ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишнинг асосий шарти бўлиши лозимлигига эътибор қаратар экан, Республика Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди: “Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.