Мавзу долзарблиги. Маълумки, ҳозирги замонавий микросхемалар ва асбобларнинг электрон компонентлари металл-яримўтказгич (МП) ва металл-диэлектрик-яримўтказгич (МДП) ўтишлар асосида тайёрланади. Бундай МП ва МДП тузилмаларда, контактларни олишда яримўтказгич юзасининг ҳолати, унинг биржинслилиги ва фазавий биржинслилиги жуда муҳимдир. Ҳозирги даврда, илмий-тадқиқий ишларида етарлича такомиллашган абоблар ясаш имконини берганлиги учун ҳажмий Si1-xGex кристалларига катта қизиқиш пайдо бўлмоқда