Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда сўнгги йилларда ахборот хавфсизлигини таъминлашга давлатимиз раҳбарияти томонидан катта аҳамият берилмоқда. Бунга қабул қилинган бир нечта қонун ва меъёрий ҳужжатлар, жумладан, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунлар, Президентимизнинг 2007 йил 3 апрелда қабул қилган «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарори мисол бўлиши мумкин.