Талабаларнинг Олий ўқув юртларида олган назарий билимларини келгуси касбий фаолиятида амалга тўғри қўллашида педагогик малакавий амалиёти муҳим бўғин ҳисобланади. Касб-ҳунар коллежлари, автомобил транспорти, автомобилсозлик ва йўл қурилиши каби йўналишлар бўйича “кичик мутахассислар” тайёрловчи таълим масканларида олиб борилаётган педагогик малакавий амалиёт даври, уларнинг эгаллаётган касбига доир билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш даври ҳисобланади. Шунинг учун талабалар касб-ҳунар коллежлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида педагогик ҳамда бошқа турдаги малакавий амалиётини ўташга борган даврда ҳал қилиниши зарур бўлган жуда кўп муаммоларга дуч келишадики, бу муаммоларни тўлалигича ҳал қилмасдан туриб кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.