Дунёда энди Ўзбекистон давлати деб аталмиш Ватан истиқлолининг ўн беш йиллиги арафасида миллий ғурур билан таъкидлаймизки, тарихда шундай воқеалар бўладики, у мавжуд жамиятнинг ҳам, унда яшаётган кишиларнинг ҳам ижтимоий тақдирини, мавқеини ўзартириб юборади. Ўзбекистон мустақиллиги ана шундай улуғ воқеалар сирасига киради. У Ватанимиз халқларининг XX аср сўнггида қўлга киритган улуғ тарихий ғалабасидир.1 Мустақиллик – бу нафақат сиёсат, балки маънавият ҳамдир. Аниқроғи, миллат маънавиятининг, ақл-заковатининг, интеллектининг, менталитетининг сиёсатда намоён бўлишидир. Бу – илмий аксиома