Соҳибқирон Амир Темур бин Тарағай Муҳаммад Баҳодир улуғлигининг асосида унинг маънавий, исломий, тасаввуфий сифатлари туради. Чунки фақат юксак маънавиятли инсонларгина умумхалқ манфаатларини кўзлаб давлат, жамият аҳамиятига молик тадбирларни амалга оширишга қодир бўладилар. Амир Темур ана шундай шарқона исломий ақл-заковатли, маънавиятли, тақводор инсон бўлган.
Муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов Тошкентда бобокалонимиз Амир Темур ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанада сўзлаган нутқида фахр ва ифтихор билан “Амир Темур ёшлик чоғидан ўткир зеҳн ва ақлу идорк эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни … эгаллади. Қурони Каримни ёд олди, ҳадис илмини ўрганди. Иймон-эътиқодли, ҳалол-пок инсон бўлиб етишди” деган фикрни билдирган эдилар