“Дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияси” фанининг ўқув фани сифатидаги вазифаси, мутахассислик маҳоратини эгаллаш, дорилар технологияси бўйича умумий кўникмалар хосил қилиш, ҳамда уларни замонавий технология нуқтаи-назаридан тайёрлаш услубини такомиллаштириш, баҳолаш, сақлаш шароити, қадоқлаш усуллари ва турғунлигини ўрганишдан иборат. Ўқув дастурида фармацевтика фани ва амалиётининг узоқ келажакка мўлжалланган истиқболлари ёритилган, ҳамда фанни фармация ва соғлиқни сақлаш амалиётига яқинлаштириш асослаб берилган. Бу курс оддий ва мураккаб дори турларини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, унда дори ва ёрдамчи моддаларнинг ўзаро мутаносибилиги, улар орасидаги боғланишлар баён этилган.