Ислом дини жамият маънавиятини юксалтиришнинг муҳим омили-ёш авлод қалбида эл-юрт, ота-она олдида масъулият уйғотиш, иймон-эътиқод ва ирода тушунчаларини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти эканлигини доимо эътироф этамиз. Бу ҳақда Президентимизнинг “Кўп нарса, албатта, инсоннинг ўзига ва тарбиясига боғлиқ. Аммо, бир ҳақиқатни чуқур англаб олиш даркор: ҳар бир одам, оила, қолаверса, бутун эл юртимизнинг бахту саодати, жамиятимизнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан одамзод таяниб яшайдиган ғоя ва маслакнинг қанчалик тўғри ва инсонийлигига, бу эътиқод унинг оиласи, фарзандлари, халқининг эзгу мақсадларига, ҳаётий манфаатларига нечоғли мос келишига узвий боғлиқдир”.