Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан малакали иқтисодчи раҳбарлар тайёрлаш ҳозирги замон талаби бўлиб қолди. Ушбу услубий кўрсатмада корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш асослари ёритилгандир.Асосан корхоннинг мулкий ҳолатига баҳо бериш, корхона баланси ликвидлилигини таҳлил қилиш, молиявий коэффициентлар асосида таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар берилган бўлиб, бу услубий кўрсатмалар нафақат “Пул муомиласи, молия ва кредит” фани бўйича курс ишини бажариш учун асос бўлади, балки бўлғуси иқтисодчи талабаларга корхона мижозларнинг молиявий ҳисоботлари ишончлилигига холисона баҳо бериш бўйича малака ва кўникмаларга эга бўлишларига ёрдам беради.