Мамлакатимиз ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги улкан ўзгаришлар жаҳон маданиятида муносиб ўринга эга бўлган адабиётимиз олдига ҳам қатор вазифалар юклади. Ҳозирги ўзбек адабиётида лирика адабий турининг ўрни ва салоҳияти кундан кунга ортиб бораётгани, унинг маънавий таъсири, тасаввурлар хазинасини тобора бойитаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги ўзбек шеъриятининг янгича шакллари ва унинг бадиий хусусиятларини ўрганиш бу соҳада бирор бир илмий янгилик жорий қилиш бугунги кун адабий танқидчилигининг долзарб масалаларидандир. Шу сабабли юртбошимиз: “Ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт – бу янгича фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос таъсир кўрсатади” ,- деганларида ушбу соҳа илмий янгиликларини ҳам назарда тутган бўлсалар ажаб эмас.