Мавзуни ёритишда зидлаш (оппозиция), таснифлаш, компонент-таҳлил, қиёсий ва бошқа методлардан унумли фойдаланилди. Жаҳон тилшунослиги, шу билан бирга, ўзбек тилшунослигида сўнгги даврларда қўлга киритилган ютуқлар тадқиқот учун назарий манба сифатида хизмат қилди.