Жаҳон иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда бундай ўзгариш айниқса муҳим аҳамиятга эга. Нега деганда, бугунги кунда экспорт асосан хом – ашё етказиб беришдан иборат бўлиб, дунё бозоридаги нарх – наво ўйинларига ҳаддан ташқари боғланиб қолаётгани айрим мамлакатларда валюта тушумларини камайтирадиган, молиявий барқарорликнинг ёмонлашувига олиб келадиган, иқтисодиётни издан чиқарадиган жиддий факторга айланмоқда