Ўқув-услубий мажмуада замонавий педагогик технологиялар, муаммоли таълим методикасига оид маълумотлар, педагогик ҳамкорлик ва таълим жараёнларини лойиҳалаш борасидаги изланишлар, ўрта ва ўрта махсус ўқув юртларида математика ўқитиш методикасининг замонавий муаммолари, таълимда интерфаол методларидан фойдаланиш, «Кичик мактаб»лар фаолияти орқали математика тўгаракларини янгича ташкил қилиш каби муаммолар кенг ёритилган. Ҳар бир мавзу охирида фанда ечимини кутаётган илмий муаммолар рўйхати ва назорат саволлари келтирилган.