Аждодларимизнинг асрий орзу-армонлари рўёбга чиқаётган истиқлол йилларида бошқа соҳалар қатори, умуммиллий масала бўлмиш таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, шу жумладан, мактаб таълимини тараққий эттириш ишларига ҳам давлатимиз раҳбари доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Қисқа даврда соҳа равнақи йўлида зарур ҳуқуқий, илмий-услубий ва молиявий шароитлар яратилди. Чунки келажагимиз пойдевори мактабда бунёд этилади. Улуғ ватандошларимиздан бири таъкидлаганидек, мактаб — тараққиётнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг калитидир.