Янги аср бўсағасида Мустақил давлат мақомига эришган Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни, нуфузли мавқеига эга бўлмоқда. Зеро мамлакатимизда бошланган демократик ўзгаришлар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, маънавий ҳаётимизда ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Олиб борилаётган одилона сиёсат натижасида кўп асрлик миллий қадриятларимиз қад ростлай бошлади. “Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ”, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов, – аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш Давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди” .