Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Адабиётлар таҳлилидан маълум бўлди-ки, бир қатор ипакчи олимлар тамонидан пилла зотларини янгилаш, сифатини яхшилаш, ипак ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилган, аммо шунга қарамай пилла етиштириш ҳали саноат усулига ўтмаган. Боқилган пиллаларнинг деярли ярми у ёки бу нуқсонларга эга. Саноат усулида пиллаларни саралаш ишчининг қўли ва кўзи орқали визуал тарзда олиб борилади. Бу тарзда эса пилла қобиқларидаги ҳар-хил рангларда тусланишга эга бўлган пиллалар сараланмайди. Сидирға бўяладиган ипак матолари ишлаб чиқариш учун хом ашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар деярли олиб борилмагин. Шунинг учун ҳам ушбу диссертация иши шу муаммоларни ечишга қаратилган.