Дарсликда автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалашнинг
услубиёти ва асослари берилган, корхоналар таснифи, уларни лойиҳалаш
тартиби, технологик лойиҳалаш меъёрлари келтирилган, ҳар хил турдаги
автотранспорт корхоналарининг технологик ҳисоби, уларни режалаштириш,
Республикамиз ва хорижий мамлакатлар замонавий лойиҳалаш амалиётида
яратилган корхоналарнинг янги ва қайта қуриш режалари, уларнинг техник-
иқтисодий кўрсаткичлари келтирилган.
Дарслик 5521200 - “Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш”
(Автомобил транспорти) ва 5140900 – “Касб таълими” (Транспорт
воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш) йўналишлар бакалаврларига
мўлжалланган бўлиб, ундан 5521100 – “Ер усти транспорти тизимлари” ва
5850100 – “Атроф-муҳит ҳимояси” (Автотранспорт мажмуаси) йўналишлар
бакалаврлари ўқув қўлланма сифатида, олий ўқув юртлари ва коллеж
педагоглари, малака ошириш курслари эшитувчилари ҳамда автотранспорт
тармоғи корхоналари ва лойиҳалаш ташкилотлари муҳандис-техник ходимлари
манба сифатида фойдаланишлари мумкин.