"Республикамиз мустақилликка эришгач, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодий тизимга аста-секинлик билан босқичма-босқич ўтиб борилмоқда. Ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт бир томондан жаҳон тажрибасига таянса, иккинчи томондан ўзига хослиги, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Чунки, Ўзбекистон ўзига хос тарихга, анъаналарга урф-одатларга, сиёсий ва мафқуравий қарашларга, маънавиятига эга.
Ҳар қандай иқтисодиёт аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ. Чунки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳам аҳоли томонидан истеъмол қилинади.