"Мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши аввалдан тузиб олинадиган дастур асосида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан белгиланган иқтисодий дастур иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириши, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш асосида республика ва унинг турли вилоятларида, худудларида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг барқарор суръатини ва иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари мувозанатини таъминламоқда. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз барча макроиқтисодий кўрсаткичлар ижобий даражада бўлди. Ялпи ички маҳсулотнинг ортиши суръати бир даражада бормоқда.