Дискрет математика фанидан ушбу мустақил ишлар бакалаврлар тайёрлаш ДТС бўйича тайёрланган бўлиб, у ахборот ва педагогик технологиялар факультетининг 2 курс талабалари учун мўлжалланган. Услубий қўлланмада дискрет математика фанининг мустакил иш мавзуларига доир назарий маълумотлар, мисол ва масалалар ечиш учун услубий тавсиялар келтирилган.
Мазкур услубий қўлланма ОТМ 5521900 «Информатика ва ахборот технологиялари», 5140900 «Касб таълим» (Информатика ва ахборот технологиялари), 5522200-«Телекоммуникация»5811200-«Сервис» бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.