Мавзунинг долзарблиги. Миллий мустақиллик туфайли халқимизнинг ўз ўтмиши, тарихини ҳаққоний ўрганишга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Ўзбек халқи бошқа халқлар қатори ўзининг бой маданиятини, тарихий-маънавий анъаналарини, ўзлигини яна ҳам чуқур англаш ва ҳис этиш жараёнларини бошидан кечирмоқда. Маданий меросимиз, маънавий қадриятларимизни ўрганиб, уларни бугун ва эртанги кунимиз учун хизмат қилдириш иши ўзининг янги босқичига кўтарилмоқда.