Ўзбекистон – Жаҳон бозорига ишончли ва барқарор пахта етказиб берувчи мамлакатдир. Мамлакатимиз пахта толаси сифатини оширишга доимий эътибор қаратгани ҳолда бу соҳага оид барча халқаро тадбирларда фаол иштирок этмоқда, пахта етиштириш технологиясини такомиллаштириш, юқори сифат кўрсаткичларига эга пахта толасини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтириладиган сармоялар ҳажмини оширмоқда.