Буюк Истиқлол боис ўзбек халқи ижтимоий ҳаётида янги давр бошланди. Жумладан, миллий-маънавий қадриятларни
ўрганиш, уларни халқнинг бебаҳо бойлиги сифатида авайлаб-асраш ва кундалик ҳаѐтимизга тадбиқ этиш ғоят муҳим аҳамият касб эта бошлади. Чунки ҳар бир халқ ўзлигини англаши учун аввало тарихи, миллий-маънавий қадриятларини билиши, унга таяниши зарур. Узок асрлар мобайнида яратилган маънавий мерос ҳар бир халқнинг ўз истикболини белгилаб олишига замин яратади.