Болаларнинг тез ўсадиган даври 7 ёшдан 14 ёшгача кузатилади. қоматида хушбичимлик пайдо бўлади: қорин тортилади, бел чизиғи кўрина бошлайди, оёқ - қўллар узаяди, лекин кураклар бўртиб туради. ўғил ва қиз болаларнинг қоматлари кескин фарқланади. Бу ёшдаги болалар кийими материаллари, шакли ва бўлиниш чизиқларининг кўп хиллиги билан ажралиб туради. Уларга ёпишиб турадиган, трапециясимон ва тўғри силуэтлар тавсия этилади. Ўрта ёшдаги ўқувчилар ва ўспиринлар фигураси интенсив равишда шакллана бошлайди.