Енгил саноат тармоғини ривожлантиришнинг яна бир муҳим омили бўлиб, илм фан ютуқларидан амалиётда фойдаланиш, янги техника – технологияларни жорий этиш бўйича амалий тадбирларни йўлга қўйиш, енгил саноат тармоқларининг худудлараро тақсимланишидаги номутаносиблик муаммоларини ҳал этиш ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон молиявий инқирози шароитида Ўзбекистон енгил саноати олдида либосларни сифатини ошириш, таннархини камайтириш, лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштиришдек муҳим вазифа турибди.