Ёш авлодга ҳар томонлама мукаммал таълим-тарбия бериш доимо долзарб бўлиб келган. Шунинг учун ҳам инсоният олам яратилибдики ўз тараққиётининг илк даврларидан бошлаб, то бугунги кунгача пухта билим ва малака асосида камол топган шахсни орзу қилади. “Халқимизда тил билган эл билади” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган. Ҳозирги кунга келиб бир эмас бир нечта чет тилларини билиш талаб этилмоқда. Чунки чет тилларини яхши эгаллаган инсон аслиятдаги бадиий, оммабоп ва илмий асарларни тўғридан-тўғри ўқиш, у ёки бу ҳаётий зарур мазуларда суҳбатлашув, ўз қизиқишлари, танлаган мутахассислиги бўйича эркин фикр билдириш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлади.