Мамлакатимизда иқтисодиѐтни эркинлаштиришнинг муҳим устивор йўналишларидан бири бўлиб, мавжуд суғорма деҳқончилик ва сув ресурслари салоҳиятидан фойдаланишни эътиборга олган холда аграр мажмуада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, ―Ўзбекистон –эскидан суғорма деҳқончиликка асосланган давлатдир. Суғорма дехқончилик республика озиқ-овқат мустақиллигининг ва маҳсулот экспорти манбасининг асосидир.