Тўқимачилик саноатни модернизациялашда толаларни йигиришнинг замонавий, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган технологик жиҳозларнинг тузилиши, имкониятлари, такомиллаштириш йўналишлари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот сифатини таъминлаш, назорат қилишда янги теникани жорий этиш асосий вазифадир. Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда илғор технология ва техникани жорий этиш муҳим омил ҳисобланади. Бундай техника ва технология самарадорлиги ва ишончлилиги юқори бўлганлиги учун уларни қўллаш мақсадга мувофиқ.