Замонавий спорт амалиётида жисмоний тайёргарлик техник ва тактик маҳоратни юксак чўққиларга олиб чиқувчи ягона ва ҳал қилувчи пойдевор бўлиб ҳизмат қилади. Бинобарин, рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш учун жисмоний сифатларни эрта ёшликдан, тўгалакка энди келган болалар томонидан танланган спорт турининг ўзига хос хусусиятларига мос равишда ривожлантириш спорт тренировкасининг муҳим шартларидан биридир.