Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни тадбиқ этиш борасида Олий таълим тизимида ҳам изланишларнинг ташкил этилаётганлиги алохида эътиборга моликдир. Бугунги кунда таълим тизимининг мазмуни, ўқув жараёнини лойиҳалаштиришга ҳам янгича ёндошиш, уни янгича ташкиллаштириш, таълим мазмунини ва унинг таркибини кенгайтириш, чуқурлаштириш, билим, кўникма ва малака, ижодий фаолиятини такомиллаштириш кун тартибига кўндаланг қўйилди.