Республикамизда таълим стандартларига амал қилинаётган ҳозирги кунда барча таълим берувчилар бу стандарт талабларига мос бўлган ягона ўқув натижаларига эришишлари зарур. Бунинг учун энг аввало таълим жараёнини педагогик технология бўйича лойиҳалашда аниқлаштирилган, иложи борича идентификацияланувчи ўқув мақсадларини белгилаш жуда му-ҳимдир. Бунда уларнинг ҳар бир мавзу, бўлим ёки умуман фан бўйича сони қанча бўлишига алоҳида эътибор бериш керак.