Ўзбекистон Республикасини мустақиллиги давлат сифатида дунѐ ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини таниѐтганлигини, мамлакатда эса бозор иқтисодиѐтини қарор топаѐтганлиги ўз навбатида геодезия – картографияга оид ишларга бўлган талабни кескин оширмоқда. Негаки яратилаѐтган давлат кадастрлари ягона тизимлари барча кадастрлар биринчи навбатда геодезия – картография материаллари (маълумотлари) билан таъминланиши зарур. Бундан ташқари, давлат чегараларини аниқлаш, уларни демокрация қилиш ҳамда даҳлсизлигини таъминлаш, халқ хўжалиги мақсадлари учун турли туман юқори сифатли план – картографик материаллар тайѐрлаш ҳам айнан геодезия – картографияга оид ишларни кенг қўламда олиб бориш заруриятини туғдиради.