Фанлар бўйича мустақил ишлар фан ўқитувчиси раҳбарлигида ёки унинг кўрсатмасига биноан мустақил равишда амалга оширилади. Мустақил ишларни дарс бошланишидан олдин, дарс жараёнида ёки ундан кейин бажарилиши кўзда тутилади. Мустақил ишларни ўз вақтида етарли даражада бажарилиши натижасида талабаларнинг билими ошиши билан бир қаторда уларнинг ижодий ишлари учун шароит яратилади.