Мумтоз адабиётшуносликда асар бадииятини белгилаш унинг таркибий қисмларидан бири бўлган “Илми бадиъ”нинг вазифаси ҳисобланади. Унинг ўрганиш объекти эса, асосан, шеърий санъатлардир. Мумтоз адабиётни ўрганишга қизиқишнинг ортиб бориши, ўз-ўзидан, шеърий санъатларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ҳам ортишига сабаб бўлмоқда.