Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 15-моддасига мувофик, давлат ер кадастри - ерларнинг табиий, хўжалик ва худудий тартиби тугрисидаги, ер участкаларининг жойлашган урни ва улчамлари тугрисидаги, уларини ер участкалари мулкдорларига, ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга таксимлаш тугрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва хужжатлар тизимидан иборатдир. Давлат ер кадастрини юритиш топография-геодезия, картография, тупрок, геоботаника ва бошка текширувлари хамда изланишлари, ерга эгалик килиш ва ердан фойдаланувчиларни руйхатга олиш, ерларни хисобга олиш ва уларга баҳо бериш билан таьминланади. Суғориладиган ерларни сифат жихатидан хисоб қилишнинг вазифаси тупроқ катлами хамда ер-мулклиги, ер эгалиги ва ердан фойдаланишлар нуктаи назардан ер турларини табий мелоратив ва массив холатига хар томонлама тавфсиф беришдан иборатдир.