Маънонинг торайиши ва кенгайиши каби лингвистик ҳодисалар тилшуносликда ўзига хос тарзда тадқиқ этилган . Бу ҳодиса, айниқса, лексикологик сатҳда атрофлича ўрганилган бўлиб, кўпчилик ишларда лексик маъно доирасида таҳлил этилган. Аслида маъно умумлашма тарзида ҳар қандай бутунлик учун ўзига хос бўлган хусусият бўлиб, тилнинг барча сатҳ элементларига даҳлдор ҳодиса ҳисобланди.