Сўз ва унинг маънолари ҳақида турлича фикрлар ҳамда қарашлар бор.1 Сўз кўп қиррали мураккаб бутунлик бўлиб, дастлабки қарашда икки томони кўзга ташланади. Биринчидан, моддий ифодаловчи – товуш томони, иккинчи маъно томони. Сўзнинг товуш томони тилшуносликнинг фонетик-фонологик сатҳида текширилса, мазмун томони ўз хоссаларига, асосларига кўра бир қанча соҳаларнинг текшириш объекти бўлади.