Ушбу қўлланма тасвирий ижоднинг асоси бўлган ва рассом-педагог тайёрлашда муҳим ўқув предмети ҳисобланган композицияга бағишланган. Қўлланмада муаллиф предметнинг ривожланиш тарихини, тасвирий санъатнинг барча тур ва жанрларида композициянинг асосий қонунларини қўлланилишини ҳар томонлама ва тушинарли ёритиб беради. Шунингдек, ҳар бир боб якунида ушбу фаннинг ўқув дастурига мос ҳолда амалий-аудиториявий машқлар ва уй вазифалари бажариш режаланади, уларни бажариш юзасидан услубий маслаҳатлар берилади. Қўлланмада таниқли ва машҳур рассомларнинг етук асарлари репродукциялари ва талабаларнинг ижодий ишларидан намуналар берилган.