Ғўза қимматбаҳо техника экини сифатида ташқи омиллар: ёруғлик, иссиқлик, сув, тупроқ ва озиқага ўта талабчандир. Ғўзанинг озиқага бўлган эҳтиёжи тупроқ ва ўғитлар орқали қондирилади. Шу боисдан ғўза учун ажратилган ерлар тупроғи юқори даражада унумдор, яъни ўсимликни озиқа элементларига бўлган талабини тўла қондириш имкониятига эга бўлмоғи зарур.